Welcome to Samarqand viloyati Avtomobil yo'llari hududiy bosh boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Samarqand viloyati Avtomobil yo'llari hududiy bosh boshqarmasi Powered By GSpeech

SAYT TEST REJIMIDA ISHLAMOQDA

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмиталарининг:

а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотларини — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларига;

туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарини — туман йўллардан фойдаланиш корхоналарига;

кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарини — кўприклардан фойдаланиш корхоналарига;

халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарини — йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари сифатида қайта ташкил этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибида давлат унитар корхонаси шаклидаги Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекциясини;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибида давлат унитар корхоналари шаклидаги минтақавий йўлларга буюртмачи хизматини белгиланган тартибда ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибида унитар корхоналар шаклидаги минтақавий автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш;

в) «Трансйўлқурилиш» ДУКни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

  1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи дирекциясининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув Кенгашининг таркиби 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ;

«Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси» ДУКнинг тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги туман йўллардан фойдаланиш корхоналарининг намунавий тузилмаси 5-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналарининг намунавий тузилмаси 6-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги кўприклардан фойдаланиш корхоналарининг намунавий тузилмаси 7-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги минтақавий йўлларга буюртмачи хизматларининг намунавий тузилмаси 8-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги минтақавий йўлларни таъмирлашга ихтисослаштирилган корхоналарнинг намунавий тузилмаси 9-иловага* мувофиқ;

йўл таъмирлаш ва қуриш корхоналарининг намунавий тузилмаси 10-иловага* мувофиқ;

«Автойўлнуртаъмир», «Республика диспетчерлик маркази», «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази», «Автойўлмеханизация», «Автойўлсервис», «Автойўлтаъминот» ва «Автойўлкукаламзорлаштириш» унитар корхоналарининг тузилмалари 11 — 17-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

 LexUZ шарҳи

2-банднинг ўн иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисига:

марказий аппарат ва таркибий ташкилотларнинг аппаратлари тузилмаларига бошқарув ходимларининг жами белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда юридик мақомга эга бўлган автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш ишлари билан шуғулланадиган ва бошқа қўшимча мустақил корхоналарни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналарни бирлаштириш ва тугатиш ҳуқуқи берилсин.

  1. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасини, унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналарини сақлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси унинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналарнинг муассиси ҳисобланади;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича бош буюртмачи вазифалари «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси» ДУКга юклатилади;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини (кейинги ўринларда — минтақавий автомобиль йўллари) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича бош буюртмачи вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги минтақавий йўлларга буюртмачи хизматларига юклатилади;

«Йўл-лойиҳа бюроси» МЧЖ ва «Боштранслойиҳа» АЖ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ва минтақавий автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳачи ташкилотлар ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг таркибий корхоналари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ва минтақавий автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудратчи корхоналар ҳисобланади;

шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини сақлаш, ободонлаштириш ва ёритиш ишлари тегишли шаҳар ва туман ҳокимликларининг ободонлаштириш бошқармалари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳар йили консолидациялашган бюджет параметрлари тайёрланишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар прогнозини консолидациялаш учун тақдим этади, шунингдек ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

  1. Қуйидагилар юридик шахсларга фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти этиб ҳисобланмайдилар:

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар томонидан қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган йўл хўжалиги тизими корхоналаридан беғараз олинадиган мулклар;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи йўллардан фойдаланиш корхоналари орасида беғараз олинадиган ва бериладиган асосий воситалар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда:

икки ойлик муддатда хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчаларини 2019 йилнинг 31 декабригача бўлган муддатда босқичма-босқич хатловдан ўтказиш бўйича графикни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

тасдиқланган жадвал асосида хатлов ўтказилишини, хатлов натижаларига кўра автомобиль йўллари ва кўчаларнинг хусусиятларига, идоравий мансублигига аниқлик киритиш ҳамда хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари бўйича ягона электрон базани яратган ҳолда паспортлаштириш ишларини амалга оширилишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи корхона ва ташкилотлар 2025 йилнинг 1 январига қадар:

харид қилинадиган автотранспорт воситаларининг қийматидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимдан;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш ишлари учун четдан келтириладиган ускуналар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва қисмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ушбу қўмита таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлари бўйича 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра мавжуд қарздорликларини, жумладан, ҳисобланган пеня ва жарималарни кечиш, шунингдек Республика йўл жамғармаси олдидаги ундирилиши умидсиз бўлган қарздорликларни ва пудрат шартномалари бўйича автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларини фойдаланишга ўз вақтида топширилмаганлиги сабабли ҳисобланган пеня ва жарима санкцияларини кечиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда бўш турган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказсин ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги минтақавий автомобиль йўлларини таъмирлашга ихтисослаштирилган корхоналарга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида топшириш бўйича таклиф киритсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим муассасаларини сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаган ҳолда 18-иловага*мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибига топшириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

* 1 — 18-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

  1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибий корхоналари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатлари мувофиқ доирасида бериладиган даъво ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 68-уйга жойлаштирилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминлашга белгиланган тартибда кўмаклашсин.
  4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг кўламда ёритишни ташкиллаштириш тавсия этилсин.
  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
  2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 14 февраль,

ПҚ-2776-сон

 

Tugmani bosing Tinglash